Қозоғистонда қанча бола бор

ASTANA. Kazinform - Қозоғистондаги болалар сони 6,7 миллион кишини ташкил этади. Бу ҳақда Ashyq НҲА порталида эълон қилинган 2023-2025 йилларга мўлжалланган болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва фаровонлигини таъминлаш бўйича Комплекс режа лойиҳасида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Қозоғистонлик болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, улар орсасида ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳисобланади. Қозоғистон Республикасининг болалар сони 6,7 миллион кишини ташкил этади, шундан 3,7 миллиондан ортиғи мактаб ўқувчилари, 2,5 миллиондан ортиғи мактабгача ёшдаги болалар, 400 мингдан ортиғи касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларидир», - дейилади ҳужжатда.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар