07:12, 13 Январь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда қанча автомобил рўйхатга олинган
ASTANA. Kazinform – 2022 йил ноябр ойида Қозоғистонда 109 мингта автомобил рўйхатга олинган. Бу ўтган йилга нисбатан 29,3 фоизга кўп, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб.
Рўйхатга олинган транспорт воситаларидан енгил автомобиллар 26,6 фоизга, юк автомобиллари 85,9 фоизга, автобуслар 6 фоизга ошган.
Статистик маълумотларга кўра, Қозоғистонда ўтган йилнинг 1 декабрига қадар жами 4 миллион 403,6 минг автомобил рўйхатга олинган. Уларнинг 87,8 фоизини енгил автомобиллар, 10,1 фоизини юк автомобиллари, 2,1 фоизини автобуслар ташкил этади.