Қозоғистонда қанча Америка компанияси фаолият юритмоқда

None
ASTANА. Кazinform – Савдо ва интеграция вазирлиги Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги савдо ва сармоявий шериклик ҳақидаги маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар ўзаро тушуниш ва ишонч муҳитида ривожланиб бормоқда. Буни барча даражадаги алоқаларнинг ижобий динамикаси тасдиқлайди», — дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, Қозоғистонда АҚШ юридик шахслари иштирокидаги 688 та компания фаолият юритади.

Уларнинг 666 таси кичик, 13 таси ўрта, 9 таси йирик корхоналардир.

Январь ойида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 201,4 миллион долларга етди.

2022 йил январь-сентябрь ойларида АҚШдан Қозоғистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими 5 миллиард долларни ташкил этди.

2022 йилда Қозоғистондан АҚШга экспорт ҳажми 1,2 миллиард долларга ёки 32,1 фоизга ошди.

Импорт 1,9 миллиард долларни ташкил этди ва 2021 йилга нисбатан 40,5 фоизга ошди. Унинг 23,7 миллион доллари экспорт, 177,7 миллион доллари импортдир.

Ўтган йилнинг январ ойида АҚШга 30,2 миллион доллар миқдорида экспорт қилинган, Қозоғистонга 226,6 миллион доллар миқдорида импорт қилинган.

Қозоғистондан АҚШга экспорт қилинадиган асосий товарлар: хом нефть – 558,1 миллион доллар (улуши 48,4 фоиз), ферроқотишмалар – 435,8 миллион доллар (37,8 фоиз), водород, инерт газлар ва бошқа металл бўлмаганлар – 28 миллион доллар (2,4 фоиз), қора металлардан тайёрланган қувурлар, трубка ва чоксиз профиллар - 22,8 миллион доллар (2 фоиз), тантал ва ундан тайёрланган маҳсулотлар - 22,5 миллион доллар (2 фоиз), олтингугурт - 221 миллион доллар (1 ,8 фоиз), уран - 9,7 миллион доллар (0,84 фоиз) , қўрғошин - 8,6 миллион доллар (0,74 фоиз), буғдой глютени - 7,2 миллион доллар (0,62 фоиз).

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар
telegram