Қозоғистонда қўй жунидан қурилиш материали тайёрланади

AQTÓBE. Kazinform – Ақтўбе шаҳрида қўй жуни қайта ишланиб, ундан иссиқликни сақлайдиган қурилиш материали тайёрланади. 20 июнда заводга расмий пойдевор қўйиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: Ақтўбе вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Ақтўбе шаҳрида «KazFeltec» МЧЖнинг бўлажак корхонаси пойдеворига капсула қўйилди.

Тадбирда Ақтўбе вилояти ҳокими Ерали Тоғжанов, «KazFeltec» МЧЖ директори Ерлан Жанабергенов, компания ходимлари иштирок этди.

Вилоят ҳокимлиги, «KazFeltec» МЧЖ ва Италиянинг Corm компанияси ўртасида консорциум яратиш бўйича келишув ўтган йилнинг кузида тузилган эди.

photo

Заводда ишлаб чиқарилаётган асосий маҳсулот экологик тоза ва иссиқликни тежайдиган материаллардир.

Хом ашё сифатида момиқ қўй жуни ишлатилади.

Вилоятда янги ишлаб чиқариш учун хом ашё хариди ўтган ҳафтадан бошланди. Бу қишлоқ аҳли учун қўшимча даромад манбаига айланади.

«Бугунги кунда давлатимиз томонидан аҳоли даромадларини ошириш, ижтимоий аҳволини яхшилаш борасида мисли кўрилмаган, кенг кўламли чора-тадбирлар амалга ошириляпти. Бунинг исботи – «Қишлоқ омонати» лойиҳаси. Мазкур лойиҳанинг бир йўналиши бўйича 500 га яқин аҳоли 18 минг бош қўй сотиб олиш ниятида. Бугунги кунда ҳам минтақада 1 миллион 400 минг қўй рўйхатга олинган. Ҳар йили ўртача 2-2,5 минг тонна жун олинади. Айни пайтда чорвачиликда жун сотиш ҳам муаммолардан бири. Бугун бу муаммо ҳал қилинган кун. Қишлоқ хўжалигидаги барча муаммоли масалаларни босқичма-босқич ҳал қилишга ҳаракат қиляпмиз», – дейди вилоят ҳокими Ерали Тоғжанов.

photo

Йил охирида маҳсулотларнинг биринчи партияси чиқарилади. Янги корхона 25 нафар доимий ишчини ўз ичига олади.

Бундан ташқари, вилоят ҳудудларида хом ашё қабул қилиш пунктларини очиш режалаштирилган. Бу маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш имконини беради.

Лойиҳага киритилган сармоянинг умумий ҳажми 5,2 миллиард тенге.

Заводнинг қуввати йилига 2100 тонна. Маҳсулотларни маҳаллий бозордан ташқари Европага ҳам экспорт қилиш режалаштирилган.

photo

Муаллиф: Алтинай Сағиндиқова

Сўнгги хабарлар