Қозоғистонда қўшимча карантин чоралари кўрилади

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси расмий вакили Ержан Байтанаевнинг Facebook саҳифасида жойлаштирилган хабарга кўра, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марат Шоранов мамлакатдаги эпидемиологик вазият ҳақида маъруза қилган.
«Учрашувда мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарор эканлиги қайд этилди. Бироқ, «омикрон» штамми аллақачон дунёнинг 110 мамлакатида аниқланган. ЖССТ маълумотларига кўра, у «делта» версиясидан 5 баравар тез тарқалмоқда. Шу боис, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшимча чора-тадбирлар кўриш ҳақидаги таклифи маъқулланди. Хусусан, 5 январдан бошлаб савдо-кўнгилочар марказларига, савдо уйларига ва караокеларга фақат «яшил» мақомга эга бўлган шахсларгина киришига рухсат этилади», — деди у.
Унинг таъкидлашича, мамлакатда «омикрон» штамми аниқланган ва эпидемиологик вазият ёмонлашган тақдирда, бундай чекловлар банклар, Қазпочта каби бошқа объектларга ҳам қўлланилади.