Қозоғистонда кўп болали оналарга 93,9 млрд танга нафақа тўланди
«2020 йил январь-май ойларида ўртача 387,2 минг оила 93,9 миллиард танга миқдорида кўп болали оилалар учун давлат томонидан бериладиган нафақа билан таъминланди», - дейилади вазирлик хабарида.
Ҳозирда Қозоғистонда даромадидан қатъий назар, 4 ёки ундан ортиқ вояга етмаган фарзанди бор оилаларга ёки фарзандларидан бири 23 ёшга тўлмаган кундузги бўлимда ўқийдиган талаба бўлса, бундай оилаларга давлат нафақаси тўланади. Тўлов миқдори 4 бола учун 44 532 минг танга (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 15 июнь кунги расмий курсга кўра, 1 млн 132 минг 3 сўм 44 тийин – Таҳр.), 7 болага 77 951 минг танга (1 млн 981 минг 514 сўм 42 тийин) ташкил қилади. 8 ва ундан кўп боласи бор оилалар учун ҳар бир болага 4 ойлик ҳисоб кўрсатгичи миқдорида тўланади.
«Ҳозирда 8 болали оилага бериладиган нафақа 88 896 тангани ташкил қилади (2 млн 259 минг 736 сўм 32 тийин – Таҳр.), 9 бола учун 100 008 танга, 10 бола учун - 111 120 танга, 11 бола учун - 122 232 танга, 12 бола учун - 133 344 танга, 13 бола учун - 144 456 танга, 14 бола учун - 155 568 танга, 15 бола учун - 166 680 танга, 16 бола учун - 177 792 танга (4 млн 519 минг 472 сўм 64 тийин – Таҳр.) тўланади», - дейилади хабарда.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов