Қозоғистонда кўп болали оилаларга бериладиган нафақалар SМS орқали расмийлаштирилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - 16 мингга яқин қозоғистонлик проактив форматда кўп болали оилаларга бериладиган нафақани олди, деб хабар беради Кazinform.

Ўтган йилнинг май ойидан бошлаб аёллар тўртинчи ёки ундан кейинги боланинг туғилиши учун тайинланган кўп болали оилаларга бериладиган нафақа олиш учун АХКМга мурожаат қилишлари шарт эмас ва давлатнинг ўзи SМS орқали масофадан туриб рўйхатдан ўтказишни таклиф қилади.

Илгари ушбу нафақани олишга ариза бериш учун АХКМга бориб, ариза ёзиб, шахсни тасдиқловчи ҳужжат, болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва никоҳ гувоҳномаси каби ҳужжатларни тақдим этиш керак бўлган ва нафақа ариза берилган кундан бошлаб тайинланган.

«Оилада тўртинчи ёки ундан кейин фарзанд туғилган тақдирда проактив тарзда SМS-хабар жўнатилади, унда нафақат боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, туғилганлик ва бола парвариши бўйича нафақалар, балки кўп болали оилаларга бериладиган нафақалар ҳам тақдим этилади. Мижознинг SМS-хабарга розилиги кифоя. Керакли маълумотлар давлат органларининг ахборот тизимларидан олинади. АХКМга боришнинг ҳожати йўқ», — деди «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси бошқаруви раиси Адил Қожиқов.

Кўп болали оилалар учун нафақалар 2020 йил бошидан бошлаб тўланмоқда. Тўловни тўрт ёки ундан ортиқ фарзанди бўлган аёллар олишлари мумкин.

Ҳозирда 487 мингдан ортиқ қозоғистонлик оила ушбу нафақани олади. Шулардан 63 минг 437 нафари «Алтқн алқа», 138 минг 571 нафари «Күміс алқа»(олтин ва кумуш медаль маъносида) соҳибидир.

2022 йилда кўп болали оилалар учун нафақа миқдори:

4 бола учун 49 100 тенге;

5 бола учун 61 383 тенге;

6 бола учун 73 666 тенге;

7 бола учун 85 948 тенге;

8 бола учун 98230 тенге;

Ҳар бир кейинги бола учун +4 БҲМ миқдорида.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 4 ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзанди ёки 23 ёшга тўлгунга қадар кундузги бўлимда ўқийдиган бирга яшайдиган болалари бўлган оила кўп болали оила ҳисобланади.

6 нафар фарзандни дунёга келтириб, вояга етказган кўп болали оналарга «Күміс алқа», 7 ва ундан ортиқ бола туғиб, вояга етказганларга «Алтын алқа» топширилади.


Сўнгги хабарлар
telegram