Қозоғистонда ижтимоий соҳа ходимларининг маоши 25 фоизга ошди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда ижтимоий соҳа ходимларининг маоши босқичма-босқич оширилиши давом этмоқда. 2023 йил 1 январдан бошлаб ижтимоий таъминот соҳасида ишловчи 38 минг ходимнинг иш ҳақи 25 фоизга ошди, деб хабар беради Kazinform.
None

Стацсионар ва ярим стационар тиббий-ижтимоий муассасалар, маиший хизмат кўрсатиш, вақтинчалик уй-жой ташкилотлари ва бандликка кўмаклашиш марказларида ишловчи раҳбар ва асосий ходимларнинг (ижтимоий ходимлар, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари ва бошқалар) маоши оширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 январдан ижтимоий соҳа ходимларининг иш ҳақи 50 фоизга, 2022 йилда эса 25 фоизга ошган.

Шунингдек, 2021 йилда маъмурий ва ёрдамчи ходимлар, стационар ва ярим стационар ижтимоий тиббий ташкилотларда, маиший хизмат кўрсатиш ва вақтинчалик бошпаналарда ишловчи ходимларнинг иш ҳақи мансабдор шахсларнинг маошларига қўшимча равишда 30 фоиздан 40 фоизгача оширилди.


Сўнгги хабарлар