Қозоғистонда ижтимоий объектларнинг электр энергияси истеъмоли 10 йилда 25 фоизга камайди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Энергияни тежаш дастури туфайли давлат сектори 10 йил давомида 188 млн тенге иқтисод қилди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Марат Қарабаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Энергия самарадорлиги дастури Қозоғистонда бир неча йил аввал бошланган. Бугун биз ушбу дастурнинг якунланиши муносабати билан анжуман ўтказмоқдамиз. Кейин давлат муассасаларида чўғланма лампаларни тежамкор лампаларга алмаштириш ишлари бошланди. Ўшанда халқ орасида катта норозилик бўлган, барча корхона ва давлат муассасалари алмаштиришнинг тезкорлик билан амалга оширилишига қарши эди. Бугун эса чўғланма лампалар қўлланиладиган бинони топа олмасак керак», - деди Марат Қарабаев Қозоғистоннинг энергия самарадорлигини ошириш лойиҳасининг расмий якунига бағишланган анжуманда.

Унга кўра, ўтган давр мобайнида 1,5 мингга яқин энергия аудити тадбирлари ўтказилган.

«Бир пайтлар Жаҳон банки томонидан 20 миллион доллардан ортиқ грант маблағлари ажратилган, бу маблағлар 96 та ижтимоий объект – болалар боғчалари, мактабларда энергия аудити ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар ўтказишга йўналтирилган. Мазкур объектларда энергия истеъмоли 25 фоизга камайган бўлиб, амалга оширилган ишлар натижасида давлат секторида 188 миллион тенге маблағ тежалган. Бу бюджет маблағларини ва электр энергиясини тежашнинг кўрсаткичидир. Асосий кўрсаткичга келсак, 2012 йилдан буён барча ушбу чора-тадбирлар туфайли ЯИМнинг умумий энергия сиғими 11 фоизга камайди», — деди вазир ўринбосари.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар