Қозоғистонда ижтимоий маҳсулотлар нархини оширган бозор эгалари жазоланади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархини оширган бозор эгалари жавобгарликка тортилади, дея хабар беради Kazinform.
None
None

ҚР Бош вазир ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бақит Султанов Давлат раҳбари топшириғига биноан жорий йилнинг май ойида Бош прокуратура томонидан 122 та бозорда текширувлар якунланганини эслатди. Натижада бир қатор тизимли муаммолар аниқланди.

Бош прокуратура билан биргаликда манфаатдор давлат ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қонунчилик нормалари ишлаб чиқилди.

Вазир тушунтирганидек, нормаларда бозорлар фаолиятини янада модернизация қилиш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган: савдони ташкил этиш учун бозор эгасига шахсий жавобгарлик, бозорларга нисбатан малака ва инфратузилма талабларини белгилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг чакана савдо майдонларидан рақобат асосида ва эркин фойдаланишни таъминлайдиган ахборот тизимини яратиш ва ҳ.к.

«Ушбу нормалар Давлат раҳбарининг айрим топшириқларини бажариш юзасидан Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасига киритилган. Ҳозирда қонун лойиҳаси Парламент Мажилисида кўриб чиқилмоқда. Кузги сессияда қабул қилинишини кутамиз», — деди вазир.

Сўнгги хабарлар