16:45, 21 Июль 2023 | GMT +6
Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи бироз пасайган
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари индекси ўтган ҳафтада 0,1 фоизга пасайиб, йиллик қиймат бўйича 8,4 фоизга ошди, дея хабар беради Kazinform.
Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига 19 та ном киритилган.
«Нархлар ўзгариши кўрсаткичлари ҳар ҳафта янгиланади. Нархлар ўзгариши ҳақидаги маълумотлар барча вилоят марказлари, республика аҳамиятига молик шаҳарлар ва пойтахтдан тўпланади.
Бунинг учун аҳоли пунктининг турли қисмларида (гипермаркетлар, супермаркетлар, дўконлар, коммунал бозорлар, ижтимоий дўконлар ва павильонлар) танланади», - деб ёзади агентлик.
Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган айрим товарларнинг ўртача нархи қуйидагича:
Кунгабоқар ёғи - 796 тенге/л
Айран - 412 тенге/л