Қозоғистонда июн ойи иссиқ бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Июн ойида мамлакатнинг аксарият ҳудудларида 40° гача иссиқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Қазидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, июн ойининг бошида Қозоғистоннинг ғарбий ва жанубий вилоятларида ёзги об-ҳаво сақланиб қолади - кундузи + 25 + 33 ° С, Манғистау вилоятининг жанубида эса анча иссиқроқ + 38 ° С.

Қозоғистоннинг аксарият вилоятларида, республика ғарбидан ташқари, атмосфера фронтларининг ўтиши билан жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши, жойларда кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат фони нисбатан паст - кундузи + 15 + 23 ° С, мамлакат шарқи ва жануби-шарқида + 20 + 28 ° С. Мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида шимолий антициклон билан кечаси ҳаво ҳарорати пасайиб, тупроқ юзаси музлаши мумкин.

Июн ойининг биринчи ўн кунлигининг ўрталарига келиб Ўрта ер денгизининг шарқий қирғоқлари ва Ўрта Осиёдан келаётган ҳаво массалари республиканинг деярли бутун ҳудудида жуда иссиқ об-ҳавони келтириб чиқаради, ҳарорат +28+36° гача кўтарилиши мумкин. Қозоғистоннинг ўта жануби-ғарбий ва жанубида баъзи кунларда — +40°С гача иссиы бўлади.

Биринчи ўн кунликнинг охирида, иккинчи ўн кунликнинг бошида иссиқликнинг пасайиши башорат қилинади - бошида республика ғарбида, кейин эса мамлакатнинг қолган қисмида.

Июн ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунлигида кучли шамол, момақалдироқ, дўл, чанг бўронлари билан бирга вақти-вақти билан ёғадиган ёмғир иссиқ ва барқарор об-ҳаво ўрнини босади.

Ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда:

- Қозоғистоннинг шимолий ярмида кечаси +15+22°С дан +5+13°С гача, кундузи +28+36°С дан +18+25°С гача;

- республиканинг жанубий ярмида кечаси +18+26° дан +10+16° гача, кундузи +33+42° дан +25+30° гача иссиқ бўлади.

Синоптикларнинг таъкидлашича, бир ойлик об-ҳаво прогнози маслаҳат сифатида ишлатилиши керак, кейинчалик синоптик вазият ўзгариши билан тузатилади ва ўн кунлик об-ҳаво прогнозлари билан янгиланади.

Сўнгги хабарлар