18:23, 30 Июнь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда июл ойи бошида жуда иссиқ бўлади - синоптиклар
NUR-SULTAN. Kazinform – Қазгидромет 1-3 июл кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
Эрон ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво массаларининг келиши туфайли Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида жуда иссиқ об-ҳавонинг сақланишига ёрдам беради. Фақат республиканинг ғарбий қисмида, сўнгра шимоли-ғарбий қисмида циклон таъсири остида момақалдироқ, қисқа муддатли ёмғир, шунингдек дўл ёғиши мумкин.
Ҳарорат кечаси шимолда, жанубда ва марказда 12-25, кундузи 30-44, шарқда кечаси 12-20, кундузи 27-35, ғарбда кундузи 28-36 даража, кечаси 15-26 даража иссиқ бўлади.