Қозоғистонда Италия давлат университетининг филиали очилади

Қозоғистонда Италия давлат университетининг филиали очилади
Фото: Kazinform

Ильяс Жансугуров номидаги Жетису университети бошқаруви раиси ва ректор Қуат Баймирзаев бошчилигидаги делегация Италиянинг Марке политехника университетига ташриф буюрди, дея хабар беради Kazinform ҚР Фан ва олий таълим вазирлигига таяниб.

Ташрифдан мақсад ўзаро англашув меморандумини имзолаш.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда техник мутахассислар етишмаслигига эътибор қаратади. Бу борада вилоятни малакали кадрлар билан таъминлашда илғор хорижий таълим муассасалари билан тажриба алмашишни йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.

Учрашувда университет раҳбарлари икки дипломли таълим дастурини амалга ошириш, қўшма илмий тадқиқотларни ривожлантириш, академик ҳаракатчанлик учун профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, шунингдек, Жетису шаҳрида Италия университети филиалини очиш бўйича келишиб олдилар.

- Марке политехника университети биотиббиёт, ижтимоий фанлар ва менежмент соҳаларида мутахассислар тайёрлаш учун энг яхши университетлардан бири ҳисобланади. Сиз билан ҳамкорлик қилишдан хурсандмиз. Ишончим комилки, биз икки давлат таълимини ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшамиз”, - деди ректор Gian Luca Gregori.

Таъкидлаш жоизки, Марке Политехника Университети (UNIVPM) давлат нотижорат таълим муассасаси бўлиб, Анкона шаҳрида жойлашган. Университет QS рейтингига киритилган.

Сўнгги хабарлар