Қозоғистонда иссиқ ҳаво пасайиб, ёмғир ёғади
ASTANA. Kazinform — «Қазгидромет» 15-17 август кунлари Қозоғистон бўйича об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Атмосфера фронтининг ўтиши муносабати билан мамлакатнинг аксарият қисмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, шамол кучаяди, дўл ёғиши мумкин. Фақат мамлакатнинг ғарбида ва Қизилўрда вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.
Мамлакатнинг ғарбида, шимоли-ғарбида, шимолида ва марказида кечаси ва эрталаб туман тушади.
15 августда Қостанай вилоятида, 15-16 август кунлари Шимолий Қозоғистон ва Ақмола вилоятларида, 16 августда Павлодар вилоятида кучли ёмғир ёғиши мумкин.
Мамлакатнинг ғарбида кундузги ҳаво ҳарорати 18-26° дан 25-33° илиққача кўтарилади. Ақтўбе вилоятида сезиларли ўзгариш бўлмайди, асосий ҳарорат фони 20-30° илиқ бўлади.
Қостанай ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида ҳаво ҳарорати пасаяди: кечаси 15-20° дан 7-12° илиққача, кундузи 20-30° дан 15-20° илиққача тушади.
Ақмола ва Павлодар вилоятларида тунги ҳаво ҳарорати 15-20° дан 10-15° илиққача, кундузи 30-35° дан 17-25° илиққача пасаяди.
Мамлакатнинг марказий ва шарқий ҳудудларида кучли иссиқ ҳаво чекинади. Ушбу ҳудудларнинг жанубида кундузги ҳаво ҳарорати 34-39° дан, ўта кучли иссиқ пайтида эса 40-41° дан 23-33° илиққача пасаяди.
Қозоғистоннинг жанубида кундузги ҳаво ҳарорати 38-44° кучли иссиқдан 30-37° илиққача тушади.
Мамлакатнинг жануби-шарқида кундузги ҳаво ҳарорати 34-39° кучли иссиқдан, ҳудуднинг шимолида эса 40-43° ўта кучли иссиқдан 30-36° илиққача пасаяди.