Қозоғистонда ишлаётган хитойликлар сони 20 фоизга ошди

қытай
Фото: Атырау өңірлік комммуникациялар қызметі

ASTANA. Kazinform - Finprom.kz ресурси маълумотларига кўра, Астана ва Шарқий Қозоғистон, Абай вилоятларидан иш излаб хорижга кетаётганлар сони кўпайган.

1 март ҳолатига кўра, хорижлик ишчилардан фойдаланадиган иш берувчилар сони 1,6 минг нафарга етди. Бу корхоналарда 459 минг Қозоғистон фуқароси (99,5 фоиз), 13,1 минг нафар хорижлик меҳнат қилмоқда.
Раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари лавозимларида ишлаётган чет эллик ишчилар сони бир йилда 0,4 фоизга ошиб, 567 нафарга етди. Таркибий бўлинмаларда раҳбарлар сони эса 10,4 фоизга қисқариб, 2,7 нафарни ташкил этди.
Мамлакатда 5,8 минг нафар хорижий мутахассис меҳнат қиляпти. Бу ўтган йилга нисбатан 19,8 фоизга кам. Қозоғистонда меҳнат қилаётганларнинг аксарияти Хитой фуқаролари – 4,1 минг киши. Бу ўтган йилга нисбатан 20,8 фоизга кўпдир. Кейин Ҳиндистон (1,2 минг киши), Туркия (1,1 минг киши) ва Ўзбекистон (908 киши) фуқаролари бор.

Сўнгги хабарлар