Қозоғистонда иш вақти бир соат олдин бошланиши мумкин

Вақт
Фото: pexels.com

ASTANА. Кazinform - Қозоғистонда ягона вақт минтақасига ўтилиши муносабати билан иш вақти ўзгариши мумкин, аниқроғи, бир соат олдин бошланади.

Ҳукумат йиғилишидан сўнг ОАВ вакиллари ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазири Светлана Жақиповага қуйидаги савол билан мурожаат қилишди: “Республиканинг айрим ҳудудларида соат минтақаси ўзгариши муносабати билан ижтимоий тармоқларда бир соат олдин иш бошлаш бўйича таклифлар келиб тушмоқда. Чунки қишда эрта қоронғи тушади. Бу таклиф ҳақида қандай фикрдасиз, Меҳнат вазирлигининг режаси қандай?”.

“Бизга жуда кўп хатлар келади, уларга жавоб берамиз. Иш берувчи ва ходим ўртасида шартнома мавжуд, иш тартиби ҳар икки томон томонидан тузилади. Шунинг учун, қоронғида ишламаслик учун иш берувчи билан келишиб, иш тартибини қайта кўриб чиқиши мумкин. Аслида, бу мураккаб савол эмас”, - деб жавоб берди Светлана Жақипова.

Шунингдек, вазир хусусий ва бюджет муассасаларига таклифлар киритилганини айтди.

“Биз таклиф қилдик, яъни иш бир соат олдин бошланиши мумкин. Асосан, шартнома икки томонлама тузилади. Меҳнат кодексида, қонунга кўра, ёзилган”, — дея қўшимча қилди вазирлик раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 июнь куни соат минтақаси бўйича петиция кўриб чиқиш учун қабул қилинган эди.

Сўнгги хабарлар