Қозоғистонда интернетдаги фирибгарликка қарши кураш бўйича махсус тезкор-тергов гуруҳи ташкил этилди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда интернетдаги фирибгарликка қарши кураш бўйича махсус тезкор-тергов гуруҳи ташкил этилди.

Бу ҳақда Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги криминал полиция департаментининг Кибержиноятчиликка қарши кураш маркази раҳбари вазифасини бажарувчи Рустем Дуйсетаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда фуқароларнинг пулини ўзлаштириш жиноятнинг энг кенг тарқалган тури ҳисобланади. Ушбу турдаги жиноятларга қарши курашиш мамлакатимизда ва бутун дунёда энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Президент ўтган йили Қозоғистон халқига мурожаатида фирибгарликка қарши аниқ чоралар кўриш зарурлигини таъкидлаган эди», — деди Рустем Дуйсетаев вазирликдаги онлайн матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, фирибгарлар одамларни алдашнинг турли усулларидан фойдаланади, шу боис бу жиноятлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.

«Вазирлик томонидан интернетдаги фирибгарликка қарши курашиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда. Киберҳужумларга қарши дастур ўтган йилдан бошлаб ишга туширилган. Шу каби ҳудудларда махсус тезкор-тергов гуруҳлари ташкил этилган. Бундан ташқари, ҳар чоракда профилактика тадбирлари ташкил этилмоқда», - деди у.

Муаллиф: Али Ибраев


Сўнгги хабарлар