Қозоғистонда Instagram ва TikTokдаги ноқонуний лотереяларга қарши кураш бошланди

ASTANА. Кazinform - Мамлакатда лотерея ўйнашнинг мутлақ ҳуқуқи лотерея оператори ва унинг агентларига берилади. Ноқонуний лотерея уюштирганлик учун эса 4 миллион тенгегача маъмурий жавобгарлик назарда тутилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири ўринбосари Мирас Тўлебаев маълум қилди.

Қозоғистонда Instagram ва TikTokдаги ноқонуний лотереяларга қарши кураш бошланди
Фото: freepik.com

“Бугун 16 нафар фуқаро жарима тўлаб, маъмурий жавобгарликка тортилди. Қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 30 та баённома судга кўриб чиқиш учун юборилган, яна 35 та ҳолат бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун материаллар йиғилмоқда. Ташкил этиш бўйича жавобгарликка тортиш учун материаллар йиғилмоқда”, – деди М. Тўлебаев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Вазирлик онлайн казинолар ва ноқонуний букмекерлик сайтлари ташкилотчиларини аниқлаш устида ишламоқда. Бугунги кунга қадар 15 та шундай ресурсларнинг 3 та ташкилотчиси, жумладан, уларга тўлов ва эквайринг хизматларини кўрсатган маҳаллий молия ташкилотлари аниқланган.

“Улар юзасидан материаллар Алмати шаҳри ва бошқа вилоятлар иқтисодий тергов бошқармаларига юборилди”, — деди спикер.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари 8 июль куни “Ўйин бизнеси ва лотерея фаолиятини тартибга солиш тўғрисида”ги янги қонунни имзолаган эди. Ушбу ҳужжат 8 та кодекс ва 14 та қонун нормаларига тааллуқли бўлган мисли кўрилмаган 150 та тузатишни ўз ичига олади.

Сўнгги хабарлар