Қозоғистонда инновацион дори воситалари ишлаб чиқарилади

LONDON. Kazinform – Қозоғистонда жаҳонга машҳур «АстраЗенека» компаниясининг инновацион дори воситалари ишлаб чиқарилади. Лондонда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва халқаро биофармацевтика компанияси вакиллари ўзаро англашув меморандумини имзолади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«АстраЗенека» - онкология, кардиология, нефрология, респиратор ва аутоиммун касалликларга, шунингдек, кам учрайдиган касалликларга қарши тиббий препаратлар ишлаб чиқарувчи халқаро компания. Бош қароргоҳи Кембрижда. Унинг маҳсулотлари дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида миллионлаб беморлар томонидан қўлланилади. Стратегик тадқиқот марказлари 4 та йирик глобал биофан кластерлари яқинида жойлашган. 16 мамлакатда 28 та ишлаб чиқариш майдончаси мавжуд. Энди уларга Қозоғистон ҳам қўшилади.

«Президентимизнинг сайловолди платформаси бўйича, Қозоғистон дори воситалари ишлаб чиқаришни 50 фоизга етказиш вазифаси қўйилган. Унинг шарофати билан биз «АстраЗенека» билан меморандумга эришдик», - дейди ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги биринчи ўринбосари Тимур Султанғазиев.

«АстраЗенека» дастлаб Қозоғистон дори воситалари ишлаб чиқарувчи компаниялар базасида ишлайди. Йил давомида ўз заводларини қуриш режалаштирилган. Янги лойиҳа катта мультипликатив эффектга эга. Компания миллионлаб АҚШ доллар мамлакат иқтисодиётига сармоя киритмоқда. Янги иш ўринлари яратилиб, маҳаллий мутахассисларга Британия технологиялари ўргатилмоқда. «АстраЗенека» Қозоғистондаги ваколатхонаси сифатида рўйхатдан ўтганига 15 йил бўлди. Энди унинг фаолияти кўлами кенгайиб, ҳамкорлик янги сифат босқичига кўтарилади.

«Илгари 40 га яқин дори воситаларини рўйхатдан ўтказган эдик. Яна 15 та инновацион дори воситаларини мамлакатимизга олиб киришни режалаштирганмиз. Биринчидан, биз 4 та доримизни чиқаришни режалаштирмоқдамиз. Улар онкология, кардиология, қандли диабет, нафас йўллари ва кам учрайдиган касалликларни даволовчи препаратлардир», - дейди «АстраЗенека» компаниясининг Қозоғистондаги ваколатхонаси директори Александр Таришкин.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа жаҳон фармацевтика институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш устида ишламоқда. АҚШ, Япония ва Европа давлатларининг етакчи компаниялари билан фармацевтика ва соғлиқни сақлаш соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш режалаштирилган.

Муаллиф: Ғалимжан Қараманули

Сўнгги хабарлар