Қозоғистонда имтиёзли автокредит дастури давом эттириладими

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон умумий қиймати 4,7 триллион тенгедан ортиқ бўлган 254 та саноат лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Давлат раҳбари раислигидаги Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

– Саноатлаштириш сиёсатини янада амалга ошириш доирасида умумий қиймати 4,7 триллион тенгедан ортиқ бўлган 254 та саноат лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳалар доирасида 2025 йилгача 46 мингдан ортиқ доимий иш ўрни яратилади», — деди Алихан Смаилов.

Бош вазир металлургия, машинасозлик ва қурилиш индустриясидаги йирик корхоналар атрофида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш бўйича комплекс дастур саноат сиёсатининг муҳим элементига айланишини таъкидлади.

Саноат корхоналарига инфратузилма объектларидан (ер, газ, сув, электр энергияси) тенг фойдаланиш имконияти яратилади.

«Имтиёзли автокредитлар дастурига маҳаллий эконом-класс автомобилларини харид қилиш учун 100 млрд тенге йўналтирилади», - Алихан Самилов.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар