Қозоғистонда имконияти чекланган шахслар самолёт чиптасининг атиги ярми нархига саёҳат қилишлари мумкин

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг лоукостер Қозоғистон бўйлаб ногиронлар (1-гуруҳ) ва битта ҳамроҳлик қилувчи шахслар учун авиачипталарга 50% чегирма тақдим этади, деб хабар беради Каzinform «AMANAT» партиясига таяниб.

Мажлис депутати, «AMANAT» фраксияси аъзоси Ерлан Абдиев депутатлик сўровида алоҳида эҳтиёжли фуқаролар масаласини тез-тез кўтариб, улар учун авиачипталарни чегирма қилиш зарурлигини кўтариб чиққан эди.

«Депутатликдаги илк саволларимдан бири ногиронлиги бўлган шахслар учун авиачипталарда чегирмалар йўқлиги билан боғлиқ бўлди. Мен Мажилисда шу масалада мавзули учрашув ташкил қилдим. Унда давлат органлари ва авиакомпаниялар вакиллари иштирок этди. Авиакомпаниялардан бири ногиронлар учун чегирмалар эълон қилди», — деб ёзади Ерлан Абдиев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Таъкидлаш жоизки, «AMANAT» партиясининг «Тўсиқсиз келажак» лойиҳаси доирасида мамлакат бўйлаб жамоат объектлари мониторинги олиб борилмоқда.

Лойиҳанинг мақсади алоҳида эҳтиёжли одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш ва улар учун тўсиқсиз муҳит яратишдир.


Сўнгги хабарлар