Қозоғистонда илм-фанни молиялаштириш бир неча баробар ошди – Фан ва олий таълим вазири

ASTANА. Кazinform - Кейинги уч йилда фанни молиялаштириш 3 баробар ошди. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Мажилисда фанни ривожлантириш масалаларига бағишланган Ҳукумат соати чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Давлат раҳбарининг сайловолди дастурида берилган топшириғига кўра, илм-фанни молиялаштиришни босқичма-босқич ошириш бўйича мақсадли ишлар инобатга олинди. Кейинги уч йил ичида илм-фанни молиялаштириш уч баравар ошди. Бу суръат 2021 йилда бошланган ва биз уни давом эттирмоқдамиз. 2020 йилда 80,2 миллиард тенге бўлган бўлса, жорий йилда 172,8 миллиард тенге ажратилди», — деди С. Нурбек.

Унга кўра, 2024 йилда фанга 247 миллиард тенге, 2025 йилда эса 243 миллиард тенге ажратилади.

«Шунинг учун, бу суръатда биз ялпи ички маҳсулотга нисбатан фанни молиялаштириш улушини оширамиз. Бу йўналишда Давлат раҳбари ва Ҳукуматимиз томонидан реал қўллаб-қувватланмоқда», — деди вазир.

Бундан ташқари, илмий лойиҳаларни тижоратлаштириш учун ажратиладиган маблағ 4 баробарга ошганини айтди. Шу билан бирга, 2021 йилда 5,4 миллиард тенге бўлган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич 17,1 миллиард тенгега етди. 2024 йилда бу кўрсаткич 25 миллиард тенге бўлиши режалаштирилган.

«Амалий илмий тадқиқотларни молиялаштириш 1,6 баробар ошди. 2021 йилда 12,8 миллиард тенге, 2022 йилда 19,5 миллиард тенге, 2023 йилда 20,8 миллиард тенгега етди», — деди вазир.

Аввал хабар қилинганидек, бугунги кунда мамлакатда 22 минг 456 нафар илмий ходим фаолият юритмоқда.

Тадқиқотчиларнинг 37 фоизи (2022 йилда 35 фоиз) илмий ва академик даражага эга. Шунингдек, тадқиқотчиларнинг 34 фоизини 35 ёшгача бўлган ёш олимлар, 43 фоизини 35-54 ёшли олимлар, 23 фоизини 55 ёшдан ошган олимлар ташкил этади.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар