Қозоғистонда илк фантастик кинокомедия суратга олинмоқда

Филм устида иш бошланди. Сценарий муаллифлари Нуржан Еркинўғли ва Медет Қалибековнинг ғоясига кўра, Ерга энг яқин жойлашган Тигарден сайёрасидан Қозоғистонга ўзга сайёралик кема учиб келади ва фильм қаҳрамонлари ғайриоддий саргузаштларга дуч келишади.
Раъно Умарова, продюсер: «Биз ҳеч қачон бундай пландаги фантастик комедия суратга олмаганмиз. Бу жуда самимий комедия, унда самимий туйғулар, севги, ҳазил бор ва у томошабинлар қалбидан жой топади деган умиддаман. Бу филм қозоғистонликларнинг севимли филмларидан бирига айланади».
Суратга олиш ишлари бир ой ичида Алмати шаҳрида бўлиб ўтади. Филмда Бауржан Сатов, Жулдиз Ўмирғали, Даурен Серғазин, Жахар Отарғалиев, Тауекел Муслим, Раъно Умарова каби таниқли қозоқ актёр ва актрисалари иштирок этган.
Филм режиссёри Ален Ниязбеков. У кино ихлосмандларига «Оралман из Питера», «Каникулы в Таиланде», «Бизнес по-казахски в Корее» комедиялари орқали танилган. Ушбу картина янги жанрдаги ўзига хос синовдир.
«Фантастика ва фэнтези – бу янги услуб. Биз Қозоғистон киносида жанрнинг янги йўналишини ёриб ўтадиган ўзига хос тандем яратдик. «Йигитим - ўзга сайёралик» филми Tiger Films томонидан ишлаб чиқарилган тўртинчи бадиий филм бўлади. Уни шу йил ёз охирида маҳаллий томошабинларга тақдим этамиз», - дейди Ален Ниязбеков.