13:15, 05 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда илк бор турник бўйича мусобақа ўтказилади
NUR-SULTAN. Kazinform – 10 июлдан 6 сентябргача Президент ҳузуридаги «Дара» истеъдодларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташаббуси билан илк бор Қозоғистоннинг барча ҳудудларида турник бўйича мусобақа бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.
Лойиҳа раҳбари - жамоат арбоби, тренер ва актёр, Street Workoutдан Қозоғистон ва жаҳон бўйича кўп маротаба рекордчи, Street Workout бўйича Европа рекордчиси, Қозоғистондаги Street Workout ҳаракати асосчиларидан бири Айтим Жақипов .
Street Workout - бу кўча спорт майдончаларида турли машқларни ўз ичига олган кўча гимнастикаси. Мусобақа иштирокчилари вазни ва ёшига қараб 9 тоифада баҳслашмоқда.
Бундан ташқари, танлов расмий ҳакамлар ҳайъати иштирокида ўтказилади. Ҳар бир шаҳарда 9 та йўналиш бўйича ғолиблар Нур-Султандаги гранд финалда иштирок этади.
Мусобақа якунларига кўра, ғолиблар жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритадилар.