Қозоғистонда илк бор ўтказиладиган ихтисослашган роботларнинг биринчи фестивалида 159 нафар ўқувчи иштирок этади

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистонда илк бор ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган ихтисослаштирилган роботлар фестивалида турли вилоятлардан 159 нафар ўқувчи иштирок этади, деб хабар беради Кazinform Таълим-маориф вазирлигига таяниб.

Фестивал 10-11 январ кунлари Алмати вилояти Қаскелен шаҳридаги Сулаймон Демирел университетида бўлиб ўтади.

Ўқувчилар FIRST халқаро қоидаларга асосан икки йўналишда беллашадилар. 10-16 ёшли ўқувчилар биринчи йўналиш - FIRST LEGO League Challenge, 12-18 ёшли ўқувчилар иккинчи йўналиш - FIRST Теch Challengeда қатнашадилар.

«Ўқувчилар орасида робототехника оммалашмоқда. Сўнгги уч йилда 3000 дан ортиқ робототехника синфлари очилди.

Шунингдек, қозоғистонлик талабалар робототехника бўйича халқаро мусобақаларда ҳам юқори натижаларни кўрсатмоқда. Масалан, октябр ойида Женевада ўтказилган FIRST GLOBAL CHALLENGE робототехника танловида ўқувчиларимиз ғолибликни қўлга киритди. Кейинроқ Чимкентлик ўқувчилар Дортмундда ўтказилган робототехника бўйича халқаро олимпиадада илк бор иккинчи ўринни эгаллади. Бу ғалабаларнинг барчаси биз тўғри йўналишда ҳаракат қилаётганимиздан далолатдир. Робототехникани ривожлантириш ва оммалаштириш мақсадида «USTEM Robotics» жамоат фонди билан ҳамкорликда ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари ўртасида илк бор республика роботлар фестивалини ўтказмоқдамиз. Мусобақа ғолиблари робототехника бўйича Қозоғистон терма жамоаси сафига қўшилади ва «FIRST Kazakhstan 2023» республика финалида қатнашиш имкониятига эга бўлади, – дейди «Дарин» республика илмий-амалий маркази директори Ануар Унайбеков.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, сўнгги икки йилда 2000 га яқин ўқитувчи робототехника курсини тамомлаган.

Сўнгги хабарлар