Қозоғистонда илк бор Оналар куни нишонланмоқда

ASTANA. Кazinform — Оналар куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида оналарни эъзозлаш, уларга меҳр ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдириш мақсадида нишонланадиган муҳим байрамдир. Шу муносабат билан ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги мамлакатдаги янги байрамни шарҳлади.

Она
Фото: Pexels

Байрам май ойининг иккинчи якшанбасида дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатларида нишонланади.

Улар орасида АҚШ, Канада, Германия, Италия, Белгия, Дания, Финляндия, Эстония, Туркия, Япония, Бразилия ва Австралия бор.

Бошқа давлатлар бу байрамни бошқа кунда нишонлайдилар. 2024 йилда бу байрам Қозоғистонда илк бор 12 май куни нишонланади.

Оналарни ҳимоя қилиш давлат ижтимоий сиёсатининг асосий вазифаларидан биридир.

“Аслида ҳар бир инсон учун онадан улуғ ва азиз зот йўқ. Бизнинг энг азиз қадриятларимиз “Она Ер” ва “Она Ватан” тушунчалари билан чамбарчас боғлиқ. “Оталар ўғил тарбиялайди, оналар миллатни кўтаради” дейилади. Бу сўз муҳим аҳамиятга эга”, - деди Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев.

Оилавий ҳаётда ҳам, ижтимоий ҳаётда ҳам онанинг ўрни ўзига хос бўлиб, у фарзандларини тарбиялайди, уларга йўл-йўриқ кўрсатади.

Онанинг меҳнати доимо қадрланади.

Қозоғистон хотин-қизларини бирлаштирган Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Оналар кенгаши” болалар ва ёшларни тарбиялаш, миллий қадриятларни модернизация қилиш муаммоларини ҳал этиш йўлида фаолият юритади.

Айни пайтда Республика Оналар кенгашининг вилоят, шаҳар, туман ва қишлоқлар бўйича 1713 та бўлимлари (шундан 17 та вилоят, 56 та шаҳар, 159 та туман, 1 481 та қишлоқ ва этник-маданий бирлашмалар) мавжуд бўлиб, уларда 16 051 та хотин-қизлар фаолият юритмоқда.

6 майдан 12 майгача бўлган даврда барча ҳудудларда 600 дан ортиқ турли тадбирлар ўтказилди.

Умуман олганда, Оналар кунини кенг нишонлаш онанинг жамиятдаги ўрнини ошириш, ҳар бир фуқарода ота-онасини ҳурмат қилиш ва уларга миннатдор бўлишни тарбиялаш, ёшларда маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш, оила институтини асраб-авайлаш ва мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Сўнгги хабарлар