Қозоғистонда илк бор коллеж ва олий ўқув юртлари талабалари ўртасида IT-танлови ўтказилади

Мукофот жамғармаси ғолибларга 1,5 млн тенге, иккинчи ўрин учун 1 000 000 тенге, учинчи ўрин учун 500 000 тенгени ташкил қилади.
Совринлардан ташқари, ғолиб талабалар иш топиш имкониятига эга бўлади.
Ҳакамлар ҳайъати таркибига таниқли IT-компаниялар вакиллари киради ва энг яхши иштирокчилар ишлашга таклифнома оладилар.
IT-танлови 26-27 март кунлари Astana IT Universityда офлайн режимда ўтказилади. Танлов таълим ва фан соҳасида янги IT-ечимларни яратишга ташаббус кўрсатиш ҳамда ҳозирги ва бўлажак IT мутахассисларини рағбатлантириш мақсадида ўтказилади.
«Бизда турли IT-лойиҳаларни ишлаб чиқаётган кўплаб иқтидорли йигитлар бор. Биз уларни танловда иштирок этишга таклиф қиламиз. Бу университет ва коллеж талабалари ва бошқа дастурчилар бўлиши мумкин. Ҳар бир таълим ташкилотидан биттадан жамоа иштирок этиши мумкин. Ҳаcкатҳонда иштирок этиш учун аризаларни monhackathon@gmail.com га юбориш мумкин. Бунда жамоа номи, иштирокчиларнинг исми, фамилияси ва ташкилот номи кўрсатилиши шарт», - деди таълим ва фан вазири ўринбосари Айбат Ильясов.
Танлов иштирокчиларига турли топшириқлар берилади. Масалан, эркин мавзуда ҳам, берилган мавзуда ҳам таълим соҳасидаги рақамли ечимлар бўйича лойиҳа тайёрлаш.