Қозоғистонда иқтисодиёт ва давлат бошқаруви тизимидаги таркибий ислоҳотларнинг янги пакети ишлаб чиқилади

Унга кўра, Давлат раҳбарининг Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси «Инқирозга қарши курашишнинг устувор чора-тадбирлари тўғрисида»ги йўналишида 5 та чора-тадбирлар амалга оширилади.
«Ижтимоий-иқтисодий вазият учун хавфларни тенглаштириш мақсадида Инқирозга қарши чора-тадбирлар режаси лойиҳаси ишлаб чиқилди. У қуйидагиларга қаратилган:
- молия тизими барқарорлигини таъминлаш,
- инфляцияни назорат қилиш ва пасайтириш,
- транспорт-логистика занжиридаги тафовутни камайтириш,
- ташқи савдони қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш,
- иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва инвестицияларни жалб этиш, - деди Алибек Куантиров.
Вазирнинг сўзларига кўра, экиш кампаниясининг сифатли ўтиши таъминланади. Хусусан, фермер хўжаликлари зарур имтиёзли миқдорда ёқилғи-ёнилғи билан таъминланади, қишлоқ хўжалиги техникалари, уруғлик ва ўғитларнинг тайёрлиги текширилади.
«Бундан ташқари, сиёсий модернизация стратегиясини инобатга олган ҳолда иқтисодиёт ва давлат бошқарувида таркибий ислоҳотларнинг янги пакетини тайёрлаш режалаштирилган», — деди у.
Муаллиф: Марлан Жиембай