Қозоғистонда иккита янги байрам пайдо бўлди

Қозоғистонда иккита янги байрам пайдо бўлди
Фото:pixabay.com

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Ҳукумати мамлакатда дам олиш кунлари рўйхатини кенгайтирди, деб хабар беради Kazinform.

Шундай қилиб, рўйхатга Миллий матбуот куни қўшилди. Қозоғистонликлар бу байрамни 2 февраль куни нишонлайдилар. 1 октябрь эса расман Радио ходимлари куни деб эълон қилинган.

Маданият ва ахборот вазирлиги соҳа ходимларининг касб байрамлари мамлакат оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча рағбат бўлишини таъкидлади.

Қарор 2024 йил 21 августдан кучга кирди.

Касбий байрамлар рўйхати 8 тага кўпайгани ҳақида аввал хабар берилган эди:

  • Давлат хизматлари кўрсатиш соҳаси ходимлари куни - 7 апрель;
  • Уй-жой коммунал хўжалиги ходимлари куни - 16 апрель;
  • Метрология ходимлари куни - 20 май;
  • Ветеринария шифокорлари куни - 10 июль;
  • Овчилар куни - сентябрь ойининг биринчи шанбаси;
  • ҚР Олий таълим ходимлари куни - 1 октябрь;
  • Стандартлаштириш ходимлари куни - 14 октябрь;
  • Коррупцияга қарши кураш хизмати куни 18 ноябрь.
Сўнгги хабарлар
telegram