15:17, 31 Декабрь 2020 | GMT +5
Қозоғистонда иккита вилоят «қизил» зонада қолмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, ҳозирги вақтда Қозоғистоннинг иккита вилояти «қизил» зонада турибди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Миллий соғлиқни сақлаш марказининг маълумотларига кўра, 31 декабр куни иккита вилоят, яъни Атирау ва Ақмола вилоятлари «қизил» зонада.
Кечаги матрицага кўра фақат Атирау вилояти «қизил» зонада эди. «Сариқ» зонада Қостанай, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Ғарбий Қозоғистон вилоятлари ва Нур-Султан, Алмати шаҳарлари турибди.
Бошқа барча ҳудудлар «яшил» зонада.