Қозоғистонда I гуруҳ ногиронларини парвариш қилиш бўйича нафақа жорий этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг айрим тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунга (кейинги ўринларда – Қонун) мувофиқ, Қозоғистонда ногиронлик сабабларидан қатъи назар, I гуруҳ ногиронини парвариш қилишга янг кам яшаш минимуми 1,4 миқдорида (2021 йили - 48023 тенге) нафақа жорий этилди. Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Қонунни амалга ошириш учун Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирининг 2015 йил 3 июндаги 445-сонли «Махсус давлат нафақаларини тайинлаш ва тўлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

I гуруҳ ногиронига ғамхўрлик қилаётган шахслар ушбу нафақа олиш учун «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорациясига қуйидаги ҳужжатларни илова қиладилар:

- шахсни тасдиқловчи ҳужжат (шахсни тасдиқловчи ҳужжат, ватандош гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахснинг гувоҳномаси, чет эл фуқаросининг яшаш гувоҳномаси ёки рақамли ҳужжатлар хизматидан электрон ҳужжат);

- I гуруҳ ногиронига васийлик (ҳомийлик) тайинланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (мавжуд бўлса);

- парвариш қилинаётган шахснинг ногиронлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

- идентификация қилиш учун - имтиёзлар бериш бўйича ваколатли ташкилотдаги банк ҳисоб рақами тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжат;

- руҳий саломатлик марказида рўйхатдан ўтмаганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.

Бундан ташқари, васийлик қилувчи сифатида белгиланган шахснинг муомала лаёқати тўғрисидаги маълумотлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўйича Қозоғистон Республикаси Aдлия вазирлигининг «Жисмоний шахсларнинг давлат маълумотлар базаси» ахборот тизимида текширилади.


Сўнгги хабарлар
telegram