Қозоғистонда хусусийлаштириш доирасида йил бошидан буён 227 та объект сотилган

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Йил бошидан буён хусусийлаштириш режаси доирасида 61 млрд тенгега 227 та объект сотилди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2021-2025 йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш комплекс режасида 721 та объектни сотиш кўзда тутилган. Ҳисобот даврида умумий қиймати 61 млрд тенге бўлган 670 та объектдан 227 таси сотилди ва кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ишончли бошқарувга ўтказилди», - деди Молия вазири бугунги Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, 40 та объект сотувга қўйилган, 36 та объект қайта ташкил этилган ва тугатилган.

«162 та объект сотувга тайёр. Янги хусусий операторлар пайдо бўлишининг олдини олиш мақсадида Иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича комиссия иши доирасида 205 та объектни комплекс режадан чиқариш таклиф қилинмоқда», — деди Ерулан Жамаубаев.

Аввалроқ Молия вазири давлат буджетига 6 триллион 554 миллиард тенге тушгани, бюджет даромадлари режадан 41 миллиард тенгега ортиқ бажарилгани ҳақида маълум қилганди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар
telegram