12:53, 13 Сентябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда хусусийлаштириладиган 675 та объектдан 245 таси сотилди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазир ўринбосари – молия вазири Ерулан Жамаубаев Ҳукумат йиғилишида хусусийлаштириш бўйича беш йиллик дастур қандай амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2021-2025 йилларга мўлжалланган хусусийлаштириш комплекс режасида 675 та объектни сотиш кўзда тутилган. Ҳисобот даврида 57 миллиард тенгега 240 та объект сотилди ва кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ишончли бошқарувга берилди. 65 та объект сотувга қўйилди. 36 та объект қайта ташкил этилди ва тақсимланди. 334 та объект сотувга тайёрланмоқда», -деди вазир.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай