Қозоғистонда хусусий мактаблар сони 400дан ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги «Молия маркази» АЖ бошқаруви раиси Асқар Ибраимов аҳоли жон бошига меъёрий молиялаштириш доирасида хусусий мактаблар қурилишига изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда ўрта таълим соҳасидаги энг муҳим вазифалардан бири – таълим сифатини ошириш учун курашда мактаблар ўртасида рақобатни ривожлантириш билан бирга, юқори интенсив давлат мактаблари юкини камайтиришдир. 2018 йилдан бошлаб хусусий таълим муассасаларида ўрта таълимга давлат таълим буюртмасини жойлаштириш имконияти қонуний равишда тасдиқланди. Аҳоли жон бошига молиялаштириш методологияси хусусий мактаблар учун жон бошига меъёрни белгилайди», - деди А.Ибаримов.

«2019-2021 йилларда 287 та хусусий мактаб (94 696 ўрин) очилди. Умуман олганда, мамлакатимизда хусусий мактабларнинг умумий сони 408 тага етди», — деди у.

Ҳудудлар орасида хусусий мактаблар очиш бўйича Туркистон вилояти (56), Чимкент шаҳри (52), Алмати шаҳри (41), Нур-Султан шаҳри (29) етакчилик қилмоқда.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар