Қозоғистонда хусусий лабораториялар қўшимча рухсатномаларсиз коронавирусга ташхис қўйиш имкони берилди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича кенгаш фаолияти доирасида коронавирус инфекцияси (SARS COV-2) хусусий лабораторияларга нисбатан диагностикаси бўйича чеклов кўринишидаги маъмурий тўсиқни аниқлади ва бартараф этди, дея хабар беради Kazionform Қозоғистон Республикаси Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги матбуот хизматига таяниб.
None

Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 15 октябрдаги ҚР-ДСМ 105-сонли санитария қоидаларига мувофиқ, коронавирус инфекцияси (SARS-CоV-2) II патогенлик гуруҳига мансуб бўлиб, уни даволашга фақат давлат ташкилотлари томонидан рухсат этилган. Қозоғистон Республикасининг «Биологик хавфсизлик тўғрисида» ги қонуни доирасида II патогенлик гуруҳи ўта хавфли инфекцияларнинг патогенларига ва юқумли касалликларнинг қўзғатувчиларига бўлинади. Шу билан бирга, пандемия даврида хусусий лабораториялар ваколатли органнинг вақтинчалик рухсати билан ушбу инфекцияга диагностика хизматларини кўрсатиши мумкин эди.

2022 йил 11 ноябрда Қозоғистон Республикаси Ҳукуматининг 895-сонли қарори билан патоген биологик агентларнинг таснифи ва хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда патоген биологик воситалар рўйхати тасдиқланди, унга кўра SARS-CоV-2 II патогенлик гуруҳининг юқумли касалликларининг патоген агентлари сифатида таснифланади, бу III-IV патогенлик гуруҳидаги микроорганизмлар билан ишлаш учун шароитларга эга лабораторияларда тадқиқот қилиш имконини беради.

Шундай қилиб, маъмурий тўсиқ бартараф этилди, белгиланган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, хусусий лабораторияларга ваколатли орган рухсатисиз коронавирус инфекциясини аниқлашга рухсат берилди.

Сўнгги хабарлар