Қозоғистонда ҳосил йиғими жадал суръатда давом этмоқда
ASTANA. Kazinform — Қозоғистоннинг барча асосий қишлоқ хўжалиги ҳудудларида оммавий ҳосил йиғим-терими кампанияси 2026 йил 15 августда бошланди, деб хабар беради Ҳукумат матбуот хизмати.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтга қадар 2,6 млн гектар майдонда донли экинлар йиғиб олинган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 1,3 млн гектарни ташкил этган эди. 17 август ҳолатига кўра, ўртача ҳосилдорлик гектарига 14,6 центнерни ташкил қилди.
Қишлоқ хўжалиги экинларининг асосий турлари бўйича ижобий динамика кузатилмоқда. Диверсификация доирасида буғдой экиладиган майдонлар 875 минг гектарга қисқартирилди. Шунга қарамай, ялпи ҳосил ҳажми ортиб бормоқда. Бу ҳар гектардан олинаётган ҳосилдорлик ошгани ва мавжуд экин майдонларидан янада самарали фойдаланилаётганини кўрсатади.
Бошқа асосий экинлар бўйича ҳам айни пайтга қадар 513 минг тонна картошка, 1,1 млн тонна сабзавот ва 1,6 млн тонна полиз экинлари йиғиб олинди.