Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари ўзгариши мумкин

ASTANА. Кazinform - Айни пайтда миграция назоратини кучайтиришга қаратилган тузатишларнинг янги пакетини ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда бугун ҚР ИИВ Миграция хизмати қўмитаси раиси Аслан Аталиқов маълум қилди.

Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари ўзгариши мумкин
Фото: видеодан кадр

“Мамлакат қонунчилигини бузган хорижликларни давлат ҳудудидан депортация қилиш тартиби қайта кўриб чиқилмоқда. Ҳозир бу процедура жуда мураккабдир. Чет элликларни депортация қилиш жараёни жуда узоқ давом этмоқда”, — деди А. Аталиқов Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Шу билан бирга, хорижликларни рўйхатга олиш институтини қайтариш масаласи ишлаб чиқилаётганини айтди. Бу, ўз навбатида, сайёҳларга эмас, Қозоғистонда 30 кундан ортиқ қолишни хоҳловчиларга тегишли.

“Янги депортация институтини жорий этиш режалаштирилган. Шу нуқтаи назардан, қонун талабларини қўпол равишда бузган шахсларни Қозоғистон ҳудудидан тезда чиқариб юбориш чоралари кўрилмоқда”, — деди қўмита раиси.

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилда мамлакатдаги хорижликларга 1 миллиард тенге жарима солинган.

Сўнгги хабарлар