Қозоғистонда хорижий университетларнинг филиаллари очилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги жорий этилади. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларини ташкил этиш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. 2022 йилда Алмати шаҳридаги De Montfort University филиали, Ал-Фаробий номидаги Қозоқ миллий университети базасида «МИФИ» Миллий ядровий тадқиқот университети филиали, И.Губкин номидаги Россия нефть ва газ университети филиали С.Ўтебаев номидаги Атирау нефть ва газ университети базасида, шунингдек, М.Қозибаев номидаги Шимолий Қозоғистон университети ва Аризона университети ўртасида стратегик ҳамкорлик ўрнатилди», – деди С.Нурбек.

Унга кўра, жорий йилда яна бир қанча филиаллар очилади:

2023 йилда:

- Жубанов номидаги Ақтўбе минтақавий университети базасида Хериот-Уотт университети (Шотландия) филиали;

- Шакарим университети базасида Иқтисодиёт университети (Польша) филиали;

– Есенов университети базасида Германия олий таълим муассасалари консорциуми ташкил этилди.

«Келгуси йилда ҳам 5-6 та кучли таълим муассасасининг филиаллари очилади», – деди Вазир.

Сўнгги хабарлар