15:55, 06 Сентябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда хорижий ишбилармонларга инвестиция визалари берилади
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров хорижий ишбилармонларга инвестиция визалари берилишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Мамлакат иқтисодиётига бир вақтнинг ўзида уч юз минг доллардан ортиқ сармоя киритган хорижлик ишбилармонларга сармоявий визалар жорий этиш мақсадида Миграция сиёсати концепцияси ва «Аҳолининг миграцияси тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилади», - деди у.
Шунингдек, вазир ҳар йили «Самрук-Қазна» жамғармаси соф даромадининг камида 7 фоизи «Қозоғистон халқи» жамоат фондига ўтказилишини эслатди.
«Давлат бошқаруви тизимини янгилаш» тўртинчи йўналиши бўйича 9 та тадбирни амалга ошириш режалаштирилган. Янги маъмурий ислоҳот доирасида максимал шаффофликни таъминлаш мақсадида хусусий сектор мутахассислари учун давлат хизматчиларини танлаш ва лавозимдан озод қилиш тизими қайта кўриб чиқилади», - деди вазир.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай