15:55, 27 Январь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда хорижий давлат рақамларига эга автомобиллар 2023 йил 27 январдан бошлаб техник кўрикдан ўтиши мумкин
ASTANА. Кazinform - Хорижий автотранспорт воситаларининг эгалари ёки ҳайдовчилари 1815 та техник кўрикдан ўтказиш марказларидан бирида мажбурий техник кўрикдан ўтиши мумкин.
Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
Ушбу марказларнинг манзиллари ва иш вақти [email protected] веб-сайтида («ҳужжатлар» бўлимида) келтирилган.
23 январдан бошлаб мамлакатда хорижлик автомашиналарни қонунийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Хориждан олиб келинган автомобиллар мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.