Қозоғистонда хорижий автомобилларни рўйхатдан ўтказиш 23 январдан бошланади
«Ҳукумат 11 январдаги қарори билан 2022 йил 1 сентябрга қадар мамлакатимизга олиб кирилган айрим тоифадаги автотранспорт воситаларини дастлабки рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим ставкасини қўллаш ва бундай автотранспорт воситаларини олиб кирган жисмоний шахсларни ишлаб чиқарувчиларнинг кенгайтирилган мажбуриятларидан озод қилиш тамойиллари тасдиқланди. Қоидалар биринчи расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн календар кун ўтгач кучга киради. Яъни, қоидалар бугун эълон қилинганини ҳисобга олсак, улар 2023 йил 23 январ, душанба кунидан кучга киради ва шу кундан бошлаб биз хорижий автомобилларни қонунийлаштиришни бошлаймиз», — деди Игорь Лепеха.
Унга кўра, тегишли ўзгартиришларга кўра, қонунийлаштирилган транспорт воситалари эгалари утилизатсия учун йиғим тўламайди.
«Рўйхатга олиш вақтида утилизация тўлови талаб қилинмайди. Автомобил эгалари 200 000 тенге миқдорида фақат бир марталик тўловни амалга оширадилар. Бу ишлар Ҳукумат томонидан тасдиқланган тегишли тамойиллар ва талаблар асосида амалга оширилади. Биринчидан, машина Қозоғистонга 2022 йил 1 сентябргача мамлакатга олиб келинган бўлиши керак. Иккинчидан, у қидирувда бўлмаслиги керак. Учинчидан, бошқа давлатда олдинги рўйхатдан ўтган жойида рўйхатдан чиқарилиши керак. Охиргиси божхона кўригидан ўтиши керак», - дея тушунтирди вазир ўринбосари.
Муаллиф: Алихан Асқар