Қозоғистонда ҳаво совийди

“Қазгидромет” РДК 12—14 октябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

Об-ҳаво
Фото: Мухтор Холдорбеков/Каzinform

Синоптикларнинг хабар беришича, яқин кунларда Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ўзгарувчан ҳаво сақланиб туради, ёмғир ва қор ёғади.

12 октябрда республиканинг ғарби, шимоли-ғарбида, 13 октябрда маркази ва жанубида, 14 октябрда шарқида, 13-14 октябрда жануби-шарқида кучли ёмғир ёғиши мумкин. Мамлакат бўйлаб яхвонлик ҳосил бўлади, кучли шамол эсади, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Ҳарорат шарқда кечаси 3-11 даража илиқдан 3-8 даража илиқгача, кундузи 10-22 даража илиқдан 4-15 даража илиқгача, жанубда, жануби-шарқда кечаси 10-18 даража илиқ, тоғли ҳудудларда 2 – 7 даража илиқдан 0-10 даражагача пасайиши мумкин.

Сўнгги хабарлар