18:37, 11 Сентябрь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши ва қор ёғиши мумкин
ASTANA. Kazinform – 12-14 сентябрь кунлари Қозоғистонда ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kazinform агентлиги “Қазгидромет” РДКга таяниб хабар беради.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, кенг қамровли антициклон республиканинг кўп қисмида ўз таъсирини сақлаб қолиши, об-ҳавонинг асосан ёмғирсиз ўтишига олиб келишига қарамай, совуқ шимолий оқимлар ўз таъсирини бошлайди. Натижада ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилади.
“Фақат мамлакат шарқида ва жануби-шарқида атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида ёмғир ёғиб, кечаси қорга айланиши мумкин”, - дея хабар берди “Қазгидромет”.