Қозоғистонда ҳар йили сунъий интеллект соҳасида 1 минг нафар мутахассис тайёрланади

Сунъий интеллект
Фото: freepik.com

ASTANА. Кazinform - Қозоғистонда сунъий интеллект маркази ташкил этилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигининг биринчи ўринбосари Қаниш Тўлеушин Парламент Мажилисида сунъий интеллект муҳокамаси чоғида маълум қилди.

“Энди биз сунъий интеллект марказини яратиш устида иш бошладик. Бу марказ дунёдаги илғор тажрибалардан фойдаланиш учун муносиб платформа бўлиб хизмат қилади. Бу ишлар Astana Hub билан биргаликда амалга оширилмоқда. Бу ишлар доирасида соҳада истеъдодлар тайёрлаш ва инсон капиталини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади”, — деди Қ. Тўлеушин.

Унинг сўзларига кўра, ушбу соҳада таълим платформасини ишлаб чиққан Николя Садирак (ІТ-таълим соҳасидаги халқаро эксперт) билан музокаралар давом этмоқда.

“Биз ҳар йили 1000 нафар сунъий интеллект бўйича мутахассисларни тайёрлаш, сунъий интеллект соҳасида 100 та стартап очишни мақсад қилганмиз. Қолаверса, 2026 йилгача бу соҳадан ҳар йили 1 миллиард доллар экспорт даромадига эришишни мақсад қилганмиз”, — деди вазир ўринбосари.

Сўнгги хабарлар