Қозоғистонда халқаро қидирувдаги Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

TALDYQORǴAN. Kazinform – Жетису вилояти Полиция департаменти Экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари ҚР ИИВ Экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ва ҚР Ички ишлар вазирлиги Жиноят ижроси тизими қўмитаси билан ҳамкорликда давлатлараро қидирувга берилган Ўзбекистон Республикаси фуқаросини қўлга олди, деб хабар беради Жетису вилояти полиция департаменти матбуот хизмати.

Талдықорғанда халықаралық іздеуде жүрген Өзбекстан азаматы ұсталды
Фото: Жетису вилояти ички ишлар бошқармаси

Қўлга олинган шахс 20 ёшли йигит бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига асосан ўз ватанида ўғирлик ёки мулкни ўзлаштиришда айбланиб қидирувга берилган. 2023 йил 29 декабрь куни Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси унга нисбатан қидирув эълон қилган.

Гумонланувчи Ўзбекистонни тарк этиб, Қозоғистонга келган. Чимкентда яшириниб юриб, тез орада 2024 йилда Талдиқорғанга кўчиб ўтади ва ошпаз ёрдамчиси бўлиб ишга киради.

Айни пайтда тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда ҳибсга олинган гумонланувчини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда ва у судда жавобгарликка тортилади.

Сўнгги хабарлар