21:27, 22 Январь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда ҳафта бошида совуқ 30 даражагача кўтарилади ва яхвонлик ҳосил бўлади
ASTANA. Kazinform – Қазгидромет синоптиклари 23-25 январь кунлари учун уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Яқин уч кун ичида ғарбий антициклон республиканинг бутун ғарбий ярмига таъсир қилади.
Натижада, ёғингарчиликсиз аёзли об-ҳаво сақланиб қолади.
Мамлакатнинг қолган қисми эса жанубий циклон ва унга алоқадор атмосфера жабҳаларининг таъсири остида бўлади.
Шунинг учун қор билан аралаш ёмғир ёғади. Яхвонлик, туман ва бўрон эсиб, шамол кучаяди.
Кечаси ҳаво ҳарорати мамлакат ғарбида 22-30 даражагача, шимоли-ғарбда 20-30 даражагача, шимол, марказ ва шарқда 7-18 даражагача пасаяди.
Жанубда минус 5 дан плюс 5 гача бўлади, жануби-шарқда ҳаво ҳарорати 0-10 даража совуққа кўтарилади.