Қозоғистонда гўштни кўп истеъмол қилувчилар Жамбил, нонни кўп истеъмол қилувчилар эса Туркистон вилоятида яшайди

ASTANA. Kazinform – ҚР Миллий статистика бюроси 2023 йилнинг ІV чорагида аҳоли жон бошига озиқ-овқат истеъмоли ҳажми бўйича маълумотларни эълон қилди.

ет
Фото: dzen.ru

Ҳар бир оиланинг озиқ-овқатга ишлатадиган харажатлари сезиларли даражада ўзгармаган.

У ерда истеъмолнинг энг катта улуши гўшт ва гўшт маҳсулотлари (17,4%), нон ва дон маҳсулотлари (8%), шунингдек, сут маҳсулотлари (5,4%)га тўғри келади.

Агар алоҳида озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолини ҳудудлар бўйича солиштирадиган бўлсак, энг кўп нон ва дон маҳсулотлари истеъмолчилари Туркистон вилоятида яшайди – 44,1 кг (чорагига жон бошига ҳисоблаганда).

Гўшт ва гўшт маҳсулотлари бўйича Жамбил вилояти аҳолиси – 25,8 кг, балиқ маҳсулотларини кўпинча Шарқий Қозоғистон вилояти, Ғарбий Қозоғистон вилояти ва Шимолий Қозоғистон вилояти аҳолиси столида топиш мумкин – ҳар чоракда 5,2 кг, Туркистон вилоятидагилар сабзавот – 23,8. кг, Алмати аҳолиси орасида мевалар – 22,1 кг, ширинликлар эса Улитау вилоятида кўпроқ истеъмол қилинган – 14,4 кг.

Сўнгги беш йиллик маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, ҳар йили ІV чоракда гўшт ва балиқ истеъмоли, ІІІ чоракда сабзавот ва мева истеъмоли ортиб бораётганини кўришимиз мумкин.

Сўнгги хабарлар