Қозоғистонда гўшт захираси қанча

ASTANA. Kazinform — ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мамлакатда сақланаётган гўшт захираси бўйича тушунтириш берди.

Мясо, аграрии, европейские, фермеры
Фото: SCANPIX

“Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, йил бошидан буён 353 минг тонна гўшт ишлаб чиқарилган. Жумладан, мол гўшти – 139,1 минг тонна, қўй гўшти – 37,5 минг тонна, от гўшти – 40 минг тонна, парранда гўшти – 119 минг тоннани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоизга кўпдир”, - дейилади вазирликнинг Kazinform агентлигига берган жавобида.

Вазирлик маълумотларига кўра, барқарорлаштириш фондларида гўшт маҳсулотлари захираси (10 май ҳолатига кўра) 288,2 тонна, савдо объектларида (айланма схемаси таркибида) 4,4 минг тонна, корхоналарда 312 минг тоннани ташкил этган. Бундан ташқари, вазирлик ушбу кўрсаткич маълум муддатдаги заҳиралар бўлиб, ҳар куни сотиладиган ва тўлдирилаётган гўшт ҳажмини маълум қилди.

“Қолаверса, гўшт-сут маҳсулотлари етиштириш учун зарур бўлган товар хомашёси, чорва моллари етарли. Озиқ-овқат ишлаб чиқариш тўхтамайди, шунинг учун захиралар доимий равишда тўлдирилади. Вазирлик томонидан ҳудудлардаги ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари захираси мунтазам мониторинг қилиб борилади”, - дейилади вазирлик ахборотида.

Сўнгги хабарлар