Қозоғистонда гриппга қарши қанча вакцина мавжуд

Қозоғистонда гриппга қарши қанча вакцина мавжуд
Фото: euronews.com

ASTANА. Кazinform - Қозоғистонда гриппга қарши “ГРИППОЛ+” вакцинаси харид қилинди. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси маълум қилди.

“2024 йил 16 августдаги 7-сонли қарорга мувофиқ, жорий йилнинг 15 сентябридан мамлакатимизда гриппга қарши эмлаш бошланади. Эмлаш учун “ГРИППОЛ+” вакцинасидан фойдаланилади, ишлаб чиқарувчиси Россия Федерацияси”, — дейилади вазирликнинг Каzinform агентлигига берган жавобида.

“СҚ-Фармация” МЧЖ маълумотларига кўра, 2024 йил учун 2 025 752 дона гриппга қарши вакциналар харид қилинган ва 182 000 дозага қўшимча буюртма берилган.

Сўнгги хабарлар
telegram